Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
187,5 миллион сўмлик тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1079
Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида, олдиндан кузатувга олинган ва юртимизга кириб келган поезд таркиби ҳаракатланиб ўтган жой ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, темир йўл изидан тахминан 3-8 метрлар узоқликда ерга улоқтирилган 10 дона қоплар борлиги аниқланиб, ушбу қоплар ичида қоғоз қутиларга жойланган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 187,5 миллион сўмлик жами 11 500 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмокда.

 

 

 

 

 

 

 

23.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг