Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати вакиллари билан ҳамкорликда Юнусобод туманида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Т.У бошқарувидаги “Лада Ларгус” русумли транспорт воситаси ўрнатилган тартибда тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада, транспорт воситасининг юкхонасидаги 1 дона эҳтиёт қисм – “кардан вали” борлиги аниқланди. Ушбу эҳтиёт қисми ичига эса гиёҳвандлик воситаси жойлангани маълум бўлди.
Шундан сўнг, Чилонзор туманида тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро Н.М мазкур “кардан вали”ни фуқаро Т.У.дан эҳтиёт қисмини қабул қилиб олиш учун келган вақтида тезкор ходимлар томонидан қўлга олинди.
Мазкур эҳтиёт қисм темир кесиш ускунаси ёрдамида кесилиб, кўздан кечирилганида, унинг ичидан 2 дона цилиндрсимон шаклда скотч билан ўралган, 965,71 грамм оғирликдаги “Опий” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқлади.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
23.02.2021