Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Тошкент шаҳар ИИБ билан ҳамкорликда пойтахтимизнинг Сирғали туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тезкор тадбир давомида фуқаро Х.А бошқарувидаги “Kia Bongo” русумли транспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилганида, транспорт воситасининг юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, Ўзбекистон Республикасига қонуний олиб кирилганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 375,5 миллион сўмлик, 99 минг дона ёндиргич товарлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
23.02.2021