Хусусан,Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан “Чуқурсой техник-идора” темир йўл чегара божхона пости орқали пойтахтимизда фаолият юритувчи маъсулияти чекланган жамият номига келтирилган юк контейнери белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, контейнерларда йўл-юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган, умумий қиймати 229,5 миллион сўмлик 459 дона автомобиль шиналари борлиги аниқланди.
Натижада, мазкур товарларга 100 миллион сўм божхона тўловлари ҳисобланди.
Шунингдек, яна бир ҳолатда, хориждан олиб келинган юк контейнери ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганида, унда юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган, умумий қиймати 421 миллион сўмлик 842 дона автомашина шиналари борлиги аниқланди.
Мазкур шиналар учун 173 миллион божхона тўловлари ҳисобланди.
“Чуқурсой техник идора” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан шунга ўхшаш яна бир қонунбузарлик ҳолати аниқланди. Хорижий мамлакатдан юртимизда фаолият олиб борувчи масъулияти чекланган жамият номига олиб келинган умумий қиймати 338,5 млн. сўмлик 677 дона авто шиналар юк кузатув хужжатларида кўрсатилганидан ортиқча эканлиги маълум бўлди.
Юқоридаги барча ҳолатлар натижасида қиймати 989 млн сўмлик 1978 дона авто шиналар вақтинча сақловга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
23.02.2021