Тадбир иштирокчиларига Вазирлар Маҳкамасининг «Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 700-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташқи савдо юкларини божхона назорати остида ташишни соддалаштириш, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларини янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги 800-сонли қарори, шунингдек “Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари мазмун моҳияти тушунтирилди.
Шу билан бирга, ТИФ иштирокчилари томонидан билдирилган бир қатор муаммолар ва қонун хужжатлари талқини атрофлича муҳокама қилинди. Ўз навбатида билдирилган таклифлар Давлат божхона қўмитасининг тегишли бошқармалари билан биргаликда ўрганиб чиқилиши ва амалиётга жорий қилиниши масалалари кўрилиши таъкидланди.
Шу билан бирга, Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими ходимлари томонидан комплекс томонидан коррупцияга қарши курашиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар юзасидан қисқача тўхталиб ўтилди, шунингдек божхона ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан ДБҚнинг “11-08” “ишонч телефон” рақамига, шунингдек, “Тошкент-Аэро” ИБКнинг Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлимининг 78-120-72-61 рақамига қўнғироқ қилишлари мумкинлигини айтиб ўтилди.
22.02.2021