Унда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, божхона хизмати подполковниги Ш.Салихов сўзга чиқиб, божхона органларида хизмат қилиш учун яратилган шарт-шароитлар, ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида батафсил ахборот бериб ўтди.
Ҳозирда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси тасарруфида “Улуғбек”, “Самарқанд” ТИФ ҳамда “Жартепа” ва “Самарқанд аэропорт” чегара божхона постлари фаолият олиб бормоқда.
Фидокорона хизмати учун 5 нафар ходим давлат мукофотларига сазовор бўлган.
Бундан ташқари, бугунги кунда вилоят божхона бошқармасида 30 ёшгача бўлган 76 нафар ходимни ўзида бириктирган Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти фаолияти йўлга қўйилган.
Шунингдек, бошқарма тасарруфида 8 та хизмат уйи ва 1 та ётоқхона мавжуд бўлиб, унда бошқа вилоятлардан келиб хизмат олиб бораётган 22 нафар ходим яшаб келмоқда.
Тадбир давомида божхона ходимларига яратилган шарт-шароитларни ўзида мужассам этган видеоролик намойиш этилди.
Шундан сўнг ота-оналар тадбирдан ўзларига чиқарган хулосалари билан ўртоқлашишди.
Ходимларнинг ота-оналари, уларнинг оила аъзолари билан божхона ходимини салбий иллатлардан ва хатарлардан асраб қолиш ҳамда уларни тўғри йўлга бошлаш борасида ўзаро ҳамкорлик белгиланиб олинди.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
22.02.2021