Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар маҳаллалар ободлигига ўз ҳиссасини қўшишмоқда
1249
Юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад аҳолимиз учун муносиб турмуш шароитларини яратиш, эркин ва фаровон ҳаётни таъминлашдир.
Божхоначилар маҳаллалар ободлигига ўз ҳиссасини қўшишмоқда

Республикамизда “Маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳам аҳоли фаровонлигини таъминлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларини аниқлаш ва ечимини топишда ўз самарасини бермоқда.

Давлат божхона қўмитаси Тошкент шаҳар божхона бошқармаси раҳбарияти ва ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида жойлашган “Хондамир”, “Журжоний”, “Бешқайрағоч” ва “Хуршид” маҳаллаларининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, аҳолининг турмуш шароитлари ва мавжуд муаммолари ўрганилди.

Ўрганишлар давомида, “Хондамир” маҳалласидаги “Дилкаш” ҳамда “Дурбек”кўчаларида яшовчи моддий ёрдамга муҳтож бўлган фуқароларнинг яшаш хонадони томини таъмирлаш учун қурилиш маҳсулотлари билан таъминланди, эшик ва ромлар ўрнатилди.

Шунингдек, маҳалладаги болалар спорт майдончаси қайта таъмирланди.

Бундан ташқари, “Журжоний” маҳалла фуқаролар йиғинининг гузари атрофидаги эскирган симёғочлар, носоз кўча чироқлари замонавийсига алмаштирилди ва “Закариё Розий” кўчасидаги бир неча йиллардан бери тупроққа тўлган салкам 90 метрлик ариқ қайта қазилиб, бетон қоплаш ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, “Бешқайрағоч” маҳалласидаги “Қурувчи”, “Бешқайрағоч” ва  “Ибрат” кўчаларидаги дарахтлар буталаниб, маҳалла идораларининг ташқи томонлари таъмирланиб, ҳудудларга манзарали гуллар экилди.

“Хуршид” маҳалласи “Нашриёт” кўчасида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролардан бирининг яшаш хонадонида қурилиш ишлари олиб борилиб, канализация тармоғига уланди.

Аҳоли бандлиги масалалари ҳам божхоначилар эътиборини четлаб ўтмади. Божхоначиларимиз  аёлларни иш билан таъминлаш мақсадида 34,5 квадрат метр бинода Р.Ходжаевага тикувчилик цехи ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатишди.

Шаҳримиз маҳаллаларида ижтимоий-иқтисодий ҳолатни, аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш ва мавжуд муаммоларни ўрганиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда. Бу каби халқ манфаати ва аҳолининг яшаш тарзини яхшилаш борасидаги ишлар “халқимиз узоқ келажакда эмас, балки бугун бахтли яшаши керак” деган ғоянинг амалий ифодасидир .

22.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг