Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда Гендер тенглиги марказида учрашув бўлиб ўтди
2147
Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилояти божхона бошқармаси ва “Меҳримиз сизга” гендер тенглиги маркази билан ҳамкорликда вилоятда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган аёллар иштирокида ушбу марказда учрашув ташкил этилди.
Андижонда Гендер тенглиги марказида учрашув бўлиб ўтди

Анжумандан кўзланган асосий мақсад, мамлакатимизда аёлларга яратилаётган шарт-шароитлар, тадбиркорлик борасида берилаётган имконият ва имтиёзлар моҳиятини уларга етказиш, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш,    шунингдек бугунги кунда ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланиш истагида бўлган тадбиркор аёллар фаолиятида божхона сохасида ташқи иқтисодий фаолият йўналишидаги масалалар, бир сўз билан айтганда муаммоли вазиятлар юзага келиши, таҳлили ва ечими борасида ҳуқуқий маслаҳат бериш бўлди.

Ўзбекистон Республикасининг  “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги  Қонунининг 20-моддасида  “Давлат хотин-қизлар ва эркакларга тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлайди” дея кўрсатиб ўтилган.

Шу сабабдан ҳам аёллар нафақат мамлакат ички ҳаётида балки, халқаро миқёсда ҳам эркаклар билан бир қаторда ташқи иқтисодий фаолият олиб боришга ҳақли эканлиги маърузачилар томонидан таъкидланди. Бу ўринда фақат улардан ташаббус ва шижоат талаб этилади.   

Иштирокчилар томонидан  берилган саволларга ва кўтарилган масалаларга атрофлича, асосли жавоблар берилди.

Андижон вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

21.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг