Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Маиший-техника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1401
Божхона органлари томонидан маиший-техника воситаларини ноқонуний айланмасига чек қўйиш борасида мунтазам чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Маиший-техника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Наманган шаҳрида тезкор тадбир ўтказишди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида Наманган шаҳар Шифокор кўчасида фуқаро Қ.Ш. бошқарувидаги “Ларгус” русумли автомашина тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада ушбу автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган 5 дона музлатгичлар борлиги аниқланди.

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб фуқаро Қ.Ш. кўрсатмасига асосан ушбу кўчада яшовчи фуқаро Ғ.Д.нинг хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Ушбу хонадонда муқаддам Ўзбекистонга ноқонуний олиб кирилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 120 миллион сўмлик 251 дона
6 турдаги маиший-техника воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

21.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг