Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
434 млн. сўмлик мотор мойларини яширинча олиб ўтиш режаси амалга ошмади
1087
Товар моддий бойликларини божхона назоратидан четлаб олиб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
 434 млн. сўмлик мотор мойларини яширинча олиб ўтиш режаси  амалга ошмади

Хусусан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона пости ходимлари томонидан хорижий давлатдан кириб келган фуқаро С.С. бошқарувидаги “DAF” русумли юк автомашинаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада ушбу автомашинада юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган, умумий қиймати 434 миллион сўмлик мотор мойлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

21.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг