Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Заргарлик буюмларини яширинча олиб кириш режаси фош бўлди
1279
Заргарлик буюмларини яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона идоралари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Заргарлик буюмларини яширинча олиб кириш режаси фош бўлди

Тошкент халқаро аэропортига хорижий авиарейс билан учиб келган хорижий давлат фуқароси Б.Р.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Текширув давомида ушбу шахснинг чўнтагида божхона назоратидан яширилган ва жисмоний шахслар учун белгиланган божхона тўловларисиз олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган, умумий қиймати 50,5 миллион сўмлик, 79 грамм оқ ва яшил рангли бриллиантлардан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирги вақтда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

21.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг