Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Карантин остидаги сабзавот ва полиз экинлари уруғлари тегишли тартибда олиб қўйилди
863
Жорий йилда Андижон вилоятига хорижий давлатдан фитосанитар сертификати асосида 2855 кг карантин остидаги сабзавот ва полиз экинлари уруғлари кириб келган.

“Андижон” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари ҳамда агроном инспекторлари карантин назоратидан ўтказилди. Улардан намуналар олиниб, “Ўздавкарантин” инспекцияси Марказий карантин лабораториясига юборилган.

Мазкур намуналардан олинган ПЗР таҳлилларига кўра, 85 кг (Ancon) помидор уруғларида касаллик қўзғатувчи “ToBRFV вируси” мавжудлиги аниқланган.
Шу боис, божхона омборида божхона ходимлари иштирокида далолатнома расмийлаштирилиб, маҳсулотлар тегишли тартибда олиб қўйилди. Ушбу маҳсулотлар вилоят Ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияси таркибидаги махсус объектга жойланди ва тегишли карантин чора-тадбирларини амалга оширишга киришилди.

Андижон вилояти божхона бошкармаси
Ахборот хизмати.

16.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг