Тадбиркорлар томонидан ушбу режимдан фойдаланиш қуйидаги афзалликларни беради:
- товарларни қайта ишлаш мақсадида ҳориждан олиб келинган хомашёлар божхона тўловларидан озод этилади ҳамда ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар республика ҳудудидан олиб чиқилади;
- хизматлар экпспорти кенгаяди
- ишлаб чиқариш ҳажми кўпаяди ва зарур ҳолларда аҳоли учун янги иш ўринлари яратилади;
- товарларни қайта ишлаш жараёнида кўрсатилган хизматлар учун қўшимча даромад олиш имконияти яратилади.
-қайта ишланган товарлар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган товар мақомини олади ҳамда мамлакат ва ишлаб чиқарувчининг номи жаҳон бозорида танилади ва мавқейи оширилишига олиб келади.
Бу эса табиийки республикамизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни рақобатбардошлигини оширишда чет элдан қўшимча валюта тушумини кўпайтиришга хизмат қилади.
Хўш, “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимида қандай операциялар амалга оширади?
- олиб кирилган товарнинг унинг дастлабки хоссалари ва индивидуал кўрсаткичларини ўзгартириб, лекин қайта ишлаш маҳсулотида уни идентификациялаш имконини берувчи товар хусусиятларини сақлаган ҳолда бевосита қайта ишлаш ва унга ишлов бериш;
- олиб кирилган товарлардан фойдаланган ҳолда бошқа товар тайёрлаш, шу жумладан монтаж қилиш, йиғиш ёки қисмларга ажратиш;
- товарни таъмирлаш, шу жумладан уни тиклаш ва таркибий қисмларини алмаштириш;
- қайта ишлаш маҳсулотларини ишлаб чиқаришга кўмаклашувчи ёки уларнинг ишлаб чиқарилиши енгиллаштирувчи бошқа товарлардан, агар бу товарлар қайта ишлаш жараёнида тўлиқ ёки қисман ишлатилса, хомашё сифатида фойдаланиш.
Сизда мазкур божхона режими бўйича саволлар бўлса Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг (66) 230-42-42 телефон рақами орқали маълумот олишингиз мумкин.
Тимур Назаров
Самарқанд вилоят божхона бошқармаси
божхона назоратини ташкил этиш бўлими
бош инспектори
19.02.2021