Шу боисдан, божхона соҳасида халқаро меъёрларни миллий қонунчилигимизга имплементация қилиш борасида бир қатор ишлар олиб борилмоқда.
“Навоий” ЭИЗда ҳудудида тадбиркорлар ва кенг жамоатчилик вакиллари билан бўлиб ўтган навбатдаги давра суҳбати айни шу масалаларга бағишланди.
Учрашувда ДБҚ Божхона назоратини ташкил этиш бошқармаси катта инспектори С.Амонов сўзга чиқиб, мазкур учрашувни ўтказишдан асосий мақсад Навоий вилоятида фаолият юритувчи ишбилармонларга мамлакатимизда тадбиркорлар учун қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар, қабул қилинаётган янгимеъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун моҳиятини етказиш эканлиги таъкидланди.
Шунингдек, бугунги кунда давлатлараро ташқи савдо алоқаларидаги аҳамияти тобора ортиб бораётган “Товарларни божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимининг мазмун-моҳияти ва унинг иқтисодий аҳамиятига батафсил тўхталиб ўтилди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 70-моддасига асосан, “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимида товарлар божхона ҳудудига кейинчалик олиб чиқиш мақсадида қайта ишлаш учун олиб кирилиши, бунда мазкур товарлар олиб кирилишида божхона божлари ва солиқлар тўлашдан шартли озод этилиши қайд этиб ўтилди. Бундан ташқари, “Товарларни божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимининг талаблари ва шартлари, қайта ишлаш маҳсулотлари, товарларни қайта ишлаш натижасида ҳосил бўлган чиқинди ва товар қолдиқларига нисбатан божхона назоратини амалга ошириш тартиби, қайта ишлаш маҳсулотларининг чиқиш нормаси, олиб кирилган товарларнинг эквивалент компенсацияси ҳамда мазкур режимнинг амал қилиш муддати ҳақида йиғилиш иштирокчиларига ушбу мавзуда тайёрланган тақдимот орқали батафсил тушунтириш берилди.
Шундан сўнг, Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва уйғунлаштириш тўғрисидаги халқаро (Киото) конвенциясининг мазмун-моҳияти бўйича маълумот берилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 21 декабрдаги ЎРҚ-654-сон Қонунига асосан мамлакатимиз мазкур конвенцияга («Е» Махсус иловасининг 3-боби (Товарларни каботаж ташиш) бундан мустасно) қўшилганлиги таъкидланиб, конвенциянинг такибий қисми ҳисобланган Асосий матн, Бош илова ва Махсус иловалар ҳақида фикр юритилди. Жумладан, Конвенцияга қўшилмоқчи бўлган аҳдлашувчи давлатлар унинг мажбурий характердаги Асосий матни ва Бош иловасини қабул қилишлари лозимлиги, Махсус иловаларни қабул қилиш аҳдлашувчи томон учун мажбурий ҳисобланмаслиги таъкидланиб, бугунги кунда миллий қонунчилигимизни мазкур конвенцияга имплементация қилиш ишлари натижасида бош иловада мавжуд 108 та стандартнинг 73 таси, Махсус иловада мавжуд 241 та стандартнинг 200 таси амалга оширилганлиги, қолган стандартларни ҳам бажариш ишлари олиб борилаётганлиги алоҳида қайд этиб ўтилди.
Учрашув якунида сўз навбати тадбиркорларга берилиб, уларни божхона режимларини қўллаш тартиби ва амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тўғри талқин қилиш бўйича қизиқтирган саволларга божхона ходимлари томонидан батафсил тушунтиришлар берилди.
19.02.2021