Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар халқаро математика мактабида ўқувчи ёшлар билан учрашишди
1694
Мамлакатимиз бўйлаб доимий тарзда божхона органлари ходимлари томонидан ёш авлод вакиллари билан учрашувлар, давра суҳбатлари амалга оширилиб келинмоқда.
Божхоначилар халқаро математика мактабида ўқувчи ёшлар билан учрашишди

Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Б.Қутлимуратов Қоракўл туманида жойлашган халқаро математика мактабида ўқиётган ўқувчи ёшлари билан учрашди.

Учрашувда, бугунги кунда божхона органлари фаолияти, соҳа ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ёш кадрларни билим савиясини ошириш борасида қилинаётган ишлар юзасидан ёш ўқувчиларга тушунтиришлар берилди.  

Шу билан бирга, ёшларга, божхона ходими бўлишлари учун қўйиладиган талаблар, чуқур ўзлаштирилиши лозим бўлган фанлар ҳамда божхона хизмати ҳақида умумий маълумот ва тушунчалар берилди. Ўқувчи ёшлар ҳам ўз фикрларини билдиришиб, кўпчиликлари келажакда божхоначи бўлиш истаги борлигини айтиб ўтишди.

Тадбир якунида, божхоначилар ўқувчи ёшларга китоблар ва эсдалик совғалари топшириб, келгусидаги ўқишларига омадлар тилашди.

Юртимиз бўйлаб давом этаётган “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” доирасида ўтказилаётган бу каби тадбирлар ёшларимизнинг ватанга бўлган муҳаббатини янада оширишга хизмат қилади.

 

19.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг