Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ёшларга хизмат итлари тўғрисида тушунчалар берилди
2157
Юртимиз сарҳадлари орқали товар моддий бойликларнинг ҳаракати шиддат билан амалга оширилаётган бугунги кунда уларнинг тез ва самарали божхона назоратидан ўтказилиши билан бир қаторда ноқонуний товарларнинг ҳаракатига ўз вақтида чек қўйиш ҳам долзарб аҳамият касб этади.
Ёшларга хизмат итлари тўғрисида тушунчалар берилди

Бу каби ўта муҳим вазифаларнинг бехато ва тезкорлик билан  бажарилишида бугунги кунда божхона тизимида хизмат итлари кучларидан  кенг фойдаланиш йўлга қўйилган.

Хусусан, Бухоро вилояти божхона бошқармасида Бухоро ирригация ва мелиорация касб-ҳунар коллежи 3-курс талабалари ва Бухоро шаҳар Ғ.Ғулом МФЙ ёшларига хизмат итлари тўғрисида кўргазмали ўқув машғулотлари ташкил қилинди ҳамда бошқармада мавжуд хизмат итлари тўрисида маълумот ва тушунчалар берилди.

Кичик инспектор – кинологларга бириктирилган хизмат итларидан божхона чегаралари орқали олиб ўтилаётган, шунингдек ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари орқали экспорт ва импортга йўналтирилган юкларнинг божхона назоратида ҳамда тезкор қидирув тадбирларида ҳам кенг фойдаланилмоқда.

Кинологлар ўз хизмат итлари билан бирга гиёҳванд моддалар,  қурол-яроғ, ўқ-дори ва портловчи моддалар, шунингдек, валюта қимматликлари ҳамда тамаки  маҳсулотларини  қидириш  йўналишларида ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан ўтамоқда.

Бошқарма кичик инспектор-кинологлари хизмат итларининг имкониятлари, уларнинг кўрсаткичлари, овқатланиш режимлари, машқларни ўргатиш тактикалари бўйича талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб бериб, хизмат итларини ўз йўналиши бўйича олган кўникмаларини амалий машқларда кўрсатиб беришди.

Бу каби ташкил этилаётган учрашувлар мамлакатимизда кинология соҳасига қаратилаётган алоҳида эътибор ва соҳада юз бераётган ўзгаришлар натижасида келгусида хизмат итларидан янада самарали фойдаланишга туртки бўлиши аниқ. 

19.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг