Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтишга бўлган уриниш фош қилинди
1096
Божхона органлари томонидан заргарлик буюмларини юртимизга яширинча олиб киришга бўлган уринишларга карши тизимли равишда кураш олиб борилмокда.
Заргарлик буюмларини яширинча олиб ўтишга бўлган уриниш фош қилинди

Хусусан, Тошкент халқаро аэропортига хориждан учиб келган фуқаролар С.Г., М.М., Ю.Т. ва Ю.Н.ларнинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди.

Натижада, ушбу шахсларга тегишли юклар орасида декларацияда кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган
2 кг. кумуш ва 127 гр. тилладан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юкоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмокда.

17.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг