Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уриниш фош бўлди
1189
Божхона тўловларидан бўйин товлаш мақсадида турли найрангларни қўллаган ҳолда божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уриниш фош бўлди

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан божхона постига хориждан келтирилган 2 турдаги мато товарлари божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, божхона расмийлаштируви учун тақдим этилган, божхона юк декларацияси ва йўл кузатув ҳужжатларида 2 турдаги “сунъий иплардан босилган мато” ва “Штапел толали мато” деб кўрсатилган товарлар аслида “турли хил рангли иплардан тўқилган матолар” ҳамда ”тўқимачилик материаллари” эканлиги маълум бўлди.

Қиймати 646 млн. 872 минг сўмни ташкил этган мазкур “турли хил рангли иплардан тўқилган матолар” ҳамда ”тўқимачилик материали” товарлари вақтинча сақловга олинди ва 60 млн. сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

17.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг