Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
722,2 миллион сўмлик найранг иш бермади
1328
Божхона органлари томонидан божхона назоратини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
722,2 миллион сўмлик найранг иш бермади

Хусусан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Сирдарё” чегара божхона пости ходимлари  томонидан қўшни давлатдан кириб келган фуқаро М.А. бошқарувидаги “MERCEDES BENZ 930.21” русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда инспекцион кўрик мажмуаси ёрдамида текширувдан ўтказилди.

Натижада, автотранспорт воситасининг юкхона ва салони ётоқ қисми тагида яширилган, йўл-юк ҳужжатларида ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ҳамда оғзаки савол-жавобда маълум қилинмаган, умумий қиймати 722  295 000 сўмлик 86 турдан иборат бўлган товарлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

17.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг