Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган дори воситаларини юртимизга яширинча олиб киришга бўлган уринишга чек қўйилди
1182
Қонунбузарлар томонидан турли найранглар билан сифати кафолатланмаган дори воситаларини юртимизга яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Сифати кафолатланмаган дори воситаларини юртимизга яширинча олиб киришга бўлган уринишга чек қўйилди

Хусусан, Тошкент халқаро аэропортига хорижий авиарейс билан учиб келган фуқаро А.Ш. нинг хатти-ҳаракати божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, юклар орасида  умумий қиймати 60,5 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

17.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг