Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қинғир ишнинг қийиғи чиқди
1141
Божхона органлари томонидан товарларнинг ноқонуний айланмасини олдини олишга қаратилган тезкор тадбирлар давом эттирилмоқда.

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Миллий Гвардия ходимлари билан ҳамкорликда олдиндан олинган тезкор маълумотларга асосан навбатдаги “ЯМА” тезкор тадбирини ўтказишди.

Андижон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро М.Н.га тегишли бўлган нотурар бино кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу бинода ноқонуний тарзда сифати кафолатланмаган, умумий қиймати 302,4 миллион сўмлик 2520 қути “Арбидол” номли дори воситалари сақланаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

16.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг