Жумладан, Фаргона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага карши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан Боғдод туманида навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида, фуқаро Н.Б. бошқарувидаги “Hyundai Porter” русумли юк автотранспорт воситаси Боғдод туманида тўхтатилиб ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, мазкур автотранспорт воситаси юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, қиймати 210 миллион сўмлик 70 дона телевизорлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмокда.
16.02.2021