Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Насос” операцияси фош бўлди
1494
Божхона органлари томонидан товарларнинг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатура кодларини нотўғри таснифлаш орқали божхона тўловларидан қочишга уринишлар мунтазам фош этиб борилмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Арк-булоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида Туркия давлатидан келтирилган 12 дона “насос” товарлари божхона кўригидан ўтказилганда, божхона юк декларациясига мувофиқ қиймати 1 млрд. 20 млн. сўмлик  мазкур товарларнинг ТИФ ТН кодлари нотўғри таснифланганлиги аниқланди.

Натижада, 200 млн. 880 минг. сўмлик божхона тўловларининг давлат бюджетига ундирилмай қолишининг олди олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

16.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг