Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Сирғали” божхона пости ходимлари божхона постига келтирилган 16 дона трансформатор ва унинг эҳтиёт кисмларини белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказишди.
Натижада, қиймати 67 млн. сўмлик трансформаторлар божхона юк декларацияси ва йул юк кузатув ҳужжатларида “янги” деб кўрсатилган бўлсада, аслида муқаддам фойдаланишда бўлганлиги, уларнинг техник кўрсаткичлари қайд килинган ёрлиқлари қўлбола усулда ёпиштирилганлиги, шунингдек, ишлаб чиқарилган мамлакат томонидан қўйилган эски ёрлиқ излари мавжудлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги “Иктисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4422-сон қарорига асосан 2019 йил 1 сентябрдан илгари фойдаланилган генератор ускуналари, кучланишни пасайтирувчи трансформаторлар, электр двигателлар, шунингдек, энергия самарадорлиги D тоифадаги энергия сарфловчи ускуналарни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш тақиқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмокда.
16.02.2021