Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Кобальт”даги найранг иш бермади
1053
Товар-моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида навбатдаги қинғирлик фош бўлди.

Тезкор тадбир давомида, фуқаро А.Х. бошқарувидаги “Кобальт” русумли енгил автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Натижада, автомашинада фуқаро М.Н.га тегишли бўлган, умумий қиймати 58,3 миллион сўмлик товарлар борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Аниқланган ҳолат юзасидан ҳозирда божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

16.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг