Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага карши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Сайхунобод тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди.
Тезкор тадбир давомида, фуқаро А.У. бошқарувидаги “Hyundai Porter” русумли юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, автотранспорт воситасининг юкхонасида фуқаро С.Ж.га тегишли, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган 20 та коғоз кутиларга жойлаштирилган, умумий киймати 143 миллион сўмлик жами 2779 дона товар-моддий бойликлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмокда.
16.02.2021