Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Ласетти”га яширилган дори воситалари манзилига етиб бормади
1032
Божхона органлари томонидан юртимизга тиббиёт буюмлари ҳамда дори воситаларини ноқонуний олиб киришга бўлган уринишларга ўз вақтида чек қўйилмоқда.

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Наманган шаҳрида тезкор тадбир ўтказишди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида Наманган шаҳрида фуқаро М.М. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада ушбу автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 193 миллион сўмлик 39 турдаги 78 114 дона тиббиёт дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

16.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг