Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарёда чорвачилик тармоғи янада ривожланмоқда
2043
Юртимизда чорвачилик тармоғини ривожлантириш ва аҳолини сифатли гўшт, сут ҳамда бошқа шу турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга қаратилган зарур чоралар кўрилмоқда.
Қашқадарёда чорвачилик тармоғи янада ривожланмоқда

Мазкур йўналишда тадбиркорлар ташаббуслари ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда, ушбу тармоқда илмий ёндашувлар ва илғор замонавий технологияларни кенг жорий этиш ишлари изчиллик билан амалга оширилмоқда.

Қашқадарё вилоятида азалдан чорвачилик етакчи тармоқ саналади. Вилоят чорвадорлари халқимизни гўшт ва гўшт маҳсулотлари билан таъминлашда ҳам етакчи ҳисобланади.  

Маълумотларга кўра, 2020 йил ва 2021 йилнинг ўтган даври давомида қиймати 7 миллион АҚШ долларилик 14 300 бош йирик ва майда шохли қорамоллар хориж давлатларидан олиб келинган. Мазкур қорамоллар импорти учун божхона тўловларидан 7 миллиард сўмлик божхона имтиёзлари қўлланилган.

Наслли қорамоллар Польша, Австрия, Германия, Латвия, Россия ва Украина давлатларидан келтирилди.

Мамлакатимизда амалдаги тартибларга кўра, қорамол импорти учун халқаро кредит линиялари орқали олиб келинган ҳолларда божхона тўловларидан озод қилинади. 

Шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият субъектларини қўллаб- қувватлаш ҳамда бу борада божхонада яратилган қулайликлар бўйича қорамол импорт қилувчилар учун ундириладиган божхона тўловларини Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 февралдаги “Товарлар (ишлар, хизматлар)ни импорт қилишда қўшилган қиймат солиғи тўловчилар учун қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддатини узайтириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 76-сонли қарори асосида 120 кунгача кечиктириб тўлаш имконияти тақдим этиб келинмоқда.

Айнан мазкур йўналишда вилоят божхона бошқармаси томонидан 2020 йил ва жорий йилнинг ўтган даври давомида қорамол импорт қилган тадбиркорлик субъектларига 400 миллион сўмлик божхона тўловларини кечиктириб тўлаш имконияти тақдим этилди.

Хусусан, Шаҳрисабз туманида фаолият олиб бораётган корхоналардан бирига 2020 йилда 136 минг Евро қийматидаги наслли қорамолларни Австрия ва Германия давлатларидан олиб келинган.

Мазкур чорва моллари “Китоб” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости томонидан тезкорлик ва божхонада яратилган қулайликлар асосида, шунингдек қонунчиликда белгиланган тартибда божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилган ҳолда божхона расмийлаштирувидан ўтказилган.

15.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг