Шу муносабат билан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти-Қуролли кучлар Олий бош қўмондонининг топшириғига асосан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги томонидан Жанубий операцион йўналиш миқёсида вилоятдаги куч тузилмалари иштирокида ўтказилаётган қўмондонлик- штаб ўқув машғулотлари доирасида вилоят божхона бошқармаси томонидан Ёшлар Иттифоқи Термиз шаҳар кенгаши билан ҳамкорликда божхона соҳаси ҳамда божхона назорати жараёнларидаги техник воситалар, илғор техникалар ва хизмат итлари фаолияти билан ўқувчи ёшларни таништириш мақсадида божхона бошқармасида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди.
Дастлаб, бошқарма бошлиғи божхона хизмати полковниги Қаҳрамон Умаров бошқарма мажлислар залида ўқувчи ёшлар билан суҳбат қилиб, божхоначи касби унинг машаққатлари ва шарафли касб эканлигини таъкидлаб, божхона ходими бўлиш учун ватанни севиш кераклиги, фанларни чуқур ўзлаштириш ва спорт билан доимий шуғулланиш лозимлигини айтиб ўтди. Давлат божхона қўмитаси бўлим бошлиғи Ўктам Ҳунаров ҳам ёшлар билан суҳбатда бўлиб, уларга ҳарбий хизматчиларни одоб-аҳлоқ қоидалари уларнинг жанговор шайлиги ва тезкор вазиятларда тайёр бўлишлари лозимлиги ҳақида тушунча берди.
Шундан сўнг, ўқувчи ёшлар божхона бошқармасида ташкил этилган кўргазмали майдонда соҳа билан танишувни давом эттирдилар. Улар бу ерда ташкил қилинган божхона назоратининг замонавий техник воситалари ва жанговор қурол аслаҳалар билан яқиндан танишиб ўз қўллари билан техник воситаларни ишлатиб кўришди.
Тадбир давомида Давлат божхона қўмитаси Божхона институтида таҳсил олиш истагидаги ёшлар учун Кадрлар бўлими ходимлари томонидан мазкур инстутутга топшириладиган ҳужжатлар ва божхона курсанти бўлиш учун қўйиладиган талаблар тушунтирилди.
Бир сўз билан айтганда ушбу тадбирлар орқали божхона ва ёшларни ҳамжиҳатлигини таъминлаш уларга божхона соҳаси ва ходимларнинг шарафли хизмат фаолиятини кўрсатиб бериш мақсад қилинган.
15.02.2021