Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона назорати ва кўригида замонавий техник воситаларни қўллаган холда контрабанда предметларини аниқлаш мавзусида махсус-тактик ўқув машқи бўлиб ўтди
1637
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлигининг 2021 йил 26 январдаги Ташкилий кўрсатмасига асосан, жорий йилнинг 8-13 февраль кунлари Жанубий операцион йўналишда бошқарув органлари ва қўшинлар билан қўшма қўмондонлик-штаб ўқуви ўтказиш режалаштирилган бўлиб, ушбу ўқув таркибида Сурхондарё вилояти божхона бошқармасига тегишли “Айритом” чегара божхона постида “Божхона назорати ва кўригида замонавий техник воситаларни қўллаган ҳолда контрабанда предметларини аниқлаш” мавзусида тактик-махсус ўқуви ўтказилди. Шу муносабат билан, юқоридаги мавзуда тактик-махсус ўқув ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикалари ўртасидаги ягона бўлган “Айритом” чегара божхона постида барча куч тузилмалари жамланишди.
Божхона назорати ва кўригида замонавий техник воситаларни қўллаган холда контрабанда предметларини аниқлаш мавзусида махсус-тактик ўқув машқи бўлиб ўтди

Божхона бошқармасининг Ҳарбий сафарбарлик, ФВИ ва жанговар тайёргарлик гуруҳи ходими Қ.Тошбоев томонидан ўқув иштирокчиларига тақдимот ёрдамида ўқув машқи ғояси ҳамда ўқув нуқталари таништирилди. Шундан сўнг, барча иштирокчилар ўз хизмат жойларига тарқатилиб, кузатувчи ва ўқув раҳбарлари ўқув нуқтаси, яъни ситуацион марказга таклиф этилди. 

Божхона постида ўрнатилган кузатув мониторлари орқали Афғонистон Ислом давлатидан Ўзбекистон Республикасига кириш учун ҳаракатланиб келаётган шартли фуқаро кузатувга олиниб, дастлаб чегара наряди шлагбаум соқчиси томонидан тегишли хужжатлари кўздан кечирилди. Шундан сўнг ушбу фуқаро “А” терминали орқали Ўзбекистон Республикасига кириш учун ҳаракатни давом эттириб, чегара наряди паспорт назорати ходимларига мурожаат қилди. Фуқаронинг тегишли хужжатлари чегара наряди ходими томонидан текшириб чиқилгач, тегишли белги қўйилиб ҳаракатни давом эттиришга рухсат берилди. Мазкур фуқаро божхона назоратидан ўтиш мақсадида божхона ходимига мурожаат қилди. Божхона ходими томонидан фуқаронинг қўл юклари ва багажи рентген аппарати ёрдамида, ўзи эса махсус метал излагич мослама, шунингдек замонавий “Bodyscan” қурилмаси ёрдамида кўрикдан ўтказилди. Натижада, фуқаронинг қўл юклари ва ёнида тақиқланган буюмлар борлигига шубҳа қилган божхона ходими томонидан пост бошлиғи ва пост навбатчисига хабар берилиб, божхона пост бошлиғи ва чегара наряди смена каттасининг кўрсатмаси асосида ҳамкорликда қонунбузар шартли фуқаро  ёнидаги конртабанда ашёси билан қўлга олинди. 

Ўқув  машқидан кўзланган асосий мақсад, қўшни давлатларимиз билан яқин қўшничилик муносабатлари тобора мустаҳкамланиб бораётган бир вақтда, республикамизга чегара божхона постлари орқали кириб келиши мумкин бўлган турли хилдаги материаллар, тақиқланган адабиётлар, заҳарли ва заҳарловчи моддалар, қурол-яроғ, гиёҳвандлик моддалари ва шу каби бир қатор таҳдидларнинг олдини олиш асосий вазифамиз эканлигидан келиб чиқиб, ушбу вазифаларни бажаришда ўзаро ҳамкорликни мустахкамлашдан иборат. 

 “Айритом” чегара божхона пости бугунги кунда бутунлай янгича қиёфа касб этиб, тўлиқ реконструкция қилиниб, жаҳоннинг ривожланган давлатлари билан рақобатлаша оладиган энг замонавий назорат техник воситалари билан жиҳозланди. Бу эса биз божхоначиларга чегарамиз орқали ўтаётган фуқаролар, автотранспорт воситалари ва темир йўл таркибларига кўрик учун сарфланадиган вақтни кескин қисқартиб, шу билан бирга кўрик сифатини ошишига сабаб бўлмоқда. Ушбу назорат техник воситаларининг имкониятларидан унумли фойдаланган ҳолда, республикамизга кириб келаётган барча турдаги товар моддий бойликлари устидан тўлиқ назорат ўрнатиш божхона ходимларидан юксак профессионаллик талаб этади. Мисол тариқасида айтиб ўтиш жоизки, мазкур турдаги замонавий назорат техник воситалари ёрдамида ўтган биргина 2020 йил давомида республикамиз ҳудудига кириб келаётган 170 кг дан ортиқ бўлган гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди. Ушбу  назорат техник воситалари бундан кейин ҳам ўз самарасини бериб, Давлатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда хизмат қилади. 

Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, бугунги  кунда юртимизда фаолият кўрсатаётган барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар бу борада ўз вазифаларини сидқидилдан бажариб, олдига қўйилган вазифаларни адо этишда яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйган ҳолда, барча куч воситаларни сафарбар этган ҳолда бажаришга қодир.

14.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг