Ўзбекистон Республикаси ушбу конвенцияга 1996 йил 28 мартда аъзо бўлди. Ушбу конвенциясининг асосий ғояси ва принциплари кўплаб бошқа транзит тизимларини асоси ҳисобланади. Шу билан бирга, у бевосита ёки билвосита халқаро транспортда юк ташишга тўлиқ ва автомобилда юк ташишда қисман соддалаштиришда нафақат Европа ва Ўрта Шарқда, балки Африка ва Лотин Америкаси минтақаларида ҳам ёрдам бермоқда.
Бугунги кунда, Ўзбекистон Республикаси Конвенцияга аъзо 77 та давлатлар ўртасида ТИР Карнет китобчаларидан энг кўп фойдаланадиган давлатлардан бири ҳисобланади ва бу борада 6 ўринни эгаллайди. Республикамиз ҳудудида халқаро ташувларни амалга ошираётган ҳар учинчи автомобиль транспорти ТИР Карнет китобчаси асосида ташувларни амалга оширади.
ТИР Карнет китобчаси – божхона мақсадларида фойдаланиладиган, товарларни автомобиль транспортида халқаро ташиш учун мўлжалланган ва кафолат билан таъминланган халқаро юк-кузатув ҳужжати ҳисобланади.
Жорий йил 11 февраль куни Конвенциянинг Ижро этувчи кенгаши аъзолигига сайловлар ўтказилди.
Конвенцияга мувофиқ, Ижро этувчи кенгаш – Конвенциянинг назорат органи ҳисобланиб, ТИР Карнет китобчалари асосида амалга ошириладиган халқаро ташувларда қатнашадиган барча томонларни Конвенция қоидаларига риоя қилишини таъминловчи транспорт ва божхона соҳасидаги нуфузли орган ҳисобланади.
Ўтказилган сайловларда 54 та давлатларнинг вакиллари қатнашган бўлиб, Ижро этувчи кенгашнинг 9 та аъзолари сайланди. Овоз бериш натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикасидан илк маротаба Конвенциянинг Ижро этувчи кенгаши аъзолигига 2021-2022 йиллар учун Давлат божхона қўмитаси Божхона назоратини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Кабулов Рустам Кахрамонович сайланди.
Шунингдек, ушбу орган аъзоси сифатида Ўзбекистон вакилидан ташқари қўйидаги номзодлар сайланди:
12.02.2021