Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
«MAN»даги найранг фош бўлди
1175
Амалдаги қонунчилик талабларига асосан божсиз олиб кириш меъёрларидан ортган товарларга нисбатан давлатимиз бюджетига божхона тўловлари тўланиши белгиланган бўлсада, айрим шахслар томонидан божхона тўловларидан қочиб, “яширин иқтисодиёт”га қўл уриш ҳолатлари божхона ходимлари томонидан ўз вақтида фош этилмоқда.
«MAN»даги найранг фош бўлди

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан “Даут-ота” чегара божхона постига фуқаро Х.Қ бошқарувида кириб келган  “MAN” русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомашинада юк ҳужжатларида кўрсатилмаган умумий қиймати 44,6 миллион сўмлик, 1,3 тонна қандолат маҳсулотлари  борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

11.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг