Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан Республикамиз божхона чегаралари орқали нақд хорижий валюталарнинг ноқонуний олиб ўтилишига доир навбатдаги ҳолат ўз вақтида фош қилинди.
Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Навоий” чегара божхона пости орқали қўшни давлатга ўтиш учун кириб келган фуқаро Қ.И. бошқарувидаги “Volvo” русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Текширув давомида автомашинанинг кабина қисмидаги овоз мосламалари орқасида йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 29 минг АҚШ доллари қийматидаги нақд хорижий валюталар борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
11.02.2021