Тадбир давомида туман ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Р.А. бошқарувидаги “Нексия” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилганида, автотранспорт воситасида бошқа бир фуқарога тегишли, ҳужжатлари бўлмаган, 74 дона “Ондатра” ҳайвонининг мўйнали териси ҳамда 1 дона балиқ овлаш сеткаси борлиги аниқланди.
Шунингдек, текширув давомида ушбу автотранспорт воситасининг салонида фуқаро Х.Б.га тегишли бўлган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 1 дона “HERCULES” номли пневмотик спорт милтиғи борлиги ҳам маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
11.02.2021