Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Елим” операциясига нуқта қўйилди
1203
Божхона тўловларини тўламаслик мақсадида юртимизга турли қинғир йўллар билан олиб келинаётган товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш борасида божхона ходимлари томонидан мунтазам равишда тезкор қидирув тадбирлари олиб борилмоқда.
“Елим” операциясига нуқта қўйилди

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида фуқаро Б.Ж. бошқарувидаги “Hunday Porter” русумли юк машинаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада ушбу автомашинанинг юкхонасида, хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 100 миллион сўмлик 1800 дона қурилишда фойдаланиладиган елимлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

11.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг