Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими “Чуқурсой техник идора” темир йўл чегара божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда хориждан темир йўл контейнерида кириб келган товарлар божхона назоратидан ўтказилганда, қиймати 876,15 млн сўмлик товарларнинг ҳужжатларда кўрсатилмаганлиги аниқланди.
Яна бир ҳолатда эса, “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона постига келтирилган хўжалик товарлари божхона назоратидан ўтказилганда, божхона юк декларацияси ва йўл юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган қиймати 600 млн сўмлик 7500 дона кир ювиш машиналари учун мўлжалланган электромоторлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
11.02.2021