Хусусан, Тошкент халқаро аэропорти орқали хорижга учиб кетмоқчи бўлган фуқаролар Т.А. ва К.А.ларнинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахслар ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, ушбу шахслар юклари орасида декларацияда кўрсатмасдан ва оғзаки сўровда маълум қилмасдан 13 дона 1726, 1841, 1881, 1913, 1961 ва 1940 йилларда зарб этилган қадимий тангаларни юртимиздан олиб чиқишга уринганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
11.02.2021