Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар салкам 5 кг оғирликдаги заҳри қотилнинг савдосига чек қўйишди
1252
Божхона органлари томонидан йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний айланувига қарши кескин кураш олиб борилмоқда.
Божхоначилар салкам 5 кг оғирликдаги заҳри қотилнинг савдосига чек қўйишди

Бу борада Давлат божхона қўмитасининг Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида олдиндан тезкор кузатувга олинган фуқаролар Д.Т. ҳамда И.О. “Нексия” русумли транспорт воситасидан тушиб, кўп қаватли уйларнинг бири томон ҳаракатланиб кетаётган вақтида тўхтатилиб, кўздан кечирилганида, уларнинг ёнидаги қора рангли полиэтилен пакет ичида 2 дона скотч ўрамларда 1 кг 975 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, яна бир фуқаро С.К. бошқарувидаги “Нексия” русумли транспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, мазкур транспорт воситасида ҳаракатланиб келган фуқаро Х.М.га тегишли  оғирлиги 2 кг 962,28 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Олиб борилган тезкор тадбир давомида жами 4 кг 937,28 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний савдоси олди олинди.

Ҳозида мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

11.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг