Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар “HOWO” операциясини фош қилишди
1312
Божхона органлари томонидан турли найрангларни қўллаган ҳолда транспорт воситаларини юртимиз ҳудудига олиб киришга бўлган уринишлар мунтазам равишда фош этиб келинмоқда.
Божхоначилар “HOWO” операциясини фош қилишди

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ҳужжатларда 2020 йилда ишлаб чиқарилган дея кўрсатилган 4 дона юк ташувчи транспорт воситаларини экспертиза тайинлаш орқали белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказишди.

Натижада, мазкур транспорт воситалари 2020 йилда эмас, 2018 йилда ишлаб чиқарилганлиги  ҳамда  ушбу автотранспорт  воситаларини божхона расмийлаштируви жараёнида Адлия Вазирлигидан 30.01.2013 йилда 2418-сон билан рўйхатдан ўтган “Товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига амалда олиб келиниши пайтигача божхона органларига дастлабки божхона декларациясини тақдим этиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг талабларига зид равишда ҳамда божхона тўловларидан берилган имтиёзлар амал қилиш муддати тугаганлиги сабабли божхона тўловларидан 3 млрд. сўмлик имтиёзлардан нотўғри фойдаланганлиги фош этилди.

Маълум бўлишича, мазкур транспорт воситалари 2018 йилда мамлакатимизга олиб келиниб, 2020 йилнинг ноябрь ойига қадар “божхона омбори” божхона режимига расмийлаштирилиб,божхона назорати остида бўлган. Сўнгра, транспорт воситасининг эгаси ташқи савдо шартномаси шартлари бажарилган бўлсада, мазкур транспорт воситаларини “газ” ёнилғисида ҳаракатланадиган 2020 йилда ишлаб чиқарилган бошқа  транспорт воситаларига алмаштириши лозимлиги важини кўрсатиб, транспорт воситаларини “реэкспорт” божхона режимига расмийлаштирган ҳолда, республика ҳудудидан олиб чиқиб кетган ҳамда бир оз муддатдан кейин транспорт воситаларининг ҳужжатларида ишлаб чиқарилган йилини “2020 йил” дея кўрсатиб, Ўзбекистон Республикасига қайта олиб кириб, “Эркин муомалага чиқариш” божхона режимига рамийлаштириш учун божхона юк декларацияси ва бошқа ҳужжатларни тақдим этган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур транспорт воситаларининг қиймати 2 млрд 720 млн сўмни ташкил этмоқда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

10.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг