Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний олиб кирилиши фош қилинди
1051
Божхона ходимлари акциз маркаси билан маркаланмаган маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб боришмоқда.
Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний олиб кирилиши фош қилинди

Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Яллама” чегара божхона постига кириб келган фуқаро Н.К. бошқарувидаги “Volvo” русумли автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автотранспорт воситаси юкхонасининг таг қисмида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, умумий қиймати 15 миллион сўмлик жами 500 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

10.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг