Шу каби учрашувларнинг навбатдагиси “O’zelektroapparat–Electroshield” акциядорлик жамиятида бўлиб ўтди.
Унда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов ва “Тошкент товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи Ш.Бакиев томонидан мазкур жамиятнинг божхона соҳасидаги мавжуд муаммо ва масалалари ўрганилди.
Ташриф давомида божхона хизмати ходимлари томонидан “O’zelektroapparat–Electroshield” акционерлик жамиятининг ишлаб чиқариш жараёни фаолияти билан яқиндан танишиб, унинг экспорт-импорт кўрсаткичлари, божхона операцияларидаги учраётган муаммолари ва келгусидаги режалари ҳақида суҳбатлашилди.
“O’zelektroapparat–Electroshield” акционерлик жамиятининг асосий фаолият тури турли хил кучланишдаги трансформаторларни ишлаб чиқариш ҳамда уларни экспорт қилишдан иборатдир.
Бугунги кунда корхонамизда жами 1200 та иш ўринлари мавжуд – дейди корхона раҳбари Роюк Владимир Петрович.
Корхона томонидан ўтган 2020 йилда ишлаб чиқарилган 1,4 млн долларлик трансформаторлар Россия, Қозоғистон, Қирғизистон,Тожикистон ва Украина каби давлатларга экспорт қилинган.
10.02.2021