Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ходимлари билан ҳамкорликда пойтахтимизнинг Бектемир туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тезкор тадбирда аввалдан кузатувга олинган фуқаро А.У. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотраспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, ушбу транспорт воситасидаги пластмасс идиш ва дори қутисида 286,24 грамм оғирликдаги “опий” гиёҳвандлик воситаси мавжудлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
10.02.2021