Хусусан, Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан хорижий давлатдан олиб келинган товарлар шубҳа остига олиниб, белгиланган тартибда товарларга ваколатли шахс иштирокида божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, олиб келинган жами оғирлиги 13,4 тонна товарлар орасида юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган умумий қиймати 102 миллион сўмлик 1695 дона“Vestel” номли светодиод лампалари борлиги аниқланиб, вақтинча сақловга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда
10.02.2021