Тошкент халқаро аэропортига хорижий авиарейс билан учиб келган фуқаролар Ш.Ё. ва Ю.А. ларнинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахслар ҳамда уларнинг юклари ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, юклар орасида божхона назоратига тақдим этилмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, умумий қиймати 36,2 миллион сўмлик 141,6 грамм тилладан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
10.02.2021