Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Маънавияти юксак инсон ҳар жабҳада етакчи
2297
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш юзасидан жорий йил 19 январь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида долзарб масалалар бўйича фикр-мулоҳазалар айтилди.

Кейинги йилларда Юртбошимиз Республика Маънавият ва маърифат кенгаши раиси сифатида кўплаб таҳсинга сазовор ишларни амалга оширмоқда. Маҳаллаларда, муассасаларда, ўқув юртларида тез-тез ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар давлатимиз сиёсатини юксак даражага кўтаришда намунали даражада хизмат қилмоқда.

Селектор йиғилишида Ш. Мирзиёев: “Агар жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир. Агар кимдир маънавият масаласи – бу фақат Маънавият маркази ёки  тегишли вазирлик ва идораларнинг иши, деб ўйласа, хато қилади. Буларнинг барчаси олдимизда турган энг асосий, энг муҳим вазифаларимиздан биридир,” – дея ибратли фикрларни айтиб ўтди. Шунингдек, давлатимиз раҳбари лоқайдлик ва бепарволик энг катта хавф эканини, айни пайтда мавжуд бўлган муаммоларни ижобий ҳал қилиш учун кексаларнинг маслаҳатларига, уларнинг тарбиясига ҳамда жамоатчилик назоратига эҳтиёж сезилаётганини таъкидлади.

Юртбошимиз маърузасидан келиб чиқиб, шундай хулоса қилиш керакки, келгусида жамиятда маънавий-маърифий ишларнинг ягона тизимини яратиш, хусусан ўғил-қизларни болалигиданоқ билимли, одоб-ахлоқли қилиб тарбиялаш, бунинг учун мактабгача таълим ташкилотларида кечиктирилмас вазифаларни бажариш лозим. Маънавий-маърифий ишларни сифат ва мазмун жиҳатдан янги босқичга кўтариш керакки, токи тарбияланаётган ёш авлод бу борада олиб борилаётган сиёсатнинг мазмун-моҳиятини чуқур англаб етсин.

Вилоят божхона бошқармаси тизимида ҳам бу соҳага катта эътибор қаратиб келинмоқда. Ўтказилаётган тадбирларда асосан ёш божхоначилар  онгига маънавият-маърифат сабоқларини етказишга катта эътибор қаратилмоқда, зеро, юксак маънавиятли ходимгина ўз хизмат вазифасини бажараётган дақиқаларда ҳар доим ҳалол, пок бўлишга ҳаракат қилиб, коррупцион ҳолатлар рўй бермаслигининг олдини олади, ортида озод ва обод муқаддас Ватани борлигини чин дилдан ҳис қилиб, бурчини ҳалоллик билан бажаради ва  ажойиб ютуқларга эришади.

Инсоннинг маънавияти юксак бўлса, у ҳар соҳада ўзининг илғорлигини, салоҳиятини намоён эта олади.

Йиғилишда айтилган гаплар ҳақида холисона фикр-мулоҳаза юритадиган бўлсак, ижтимоий-маънавий муҳитни илмий асосда таҳлил қилиш давр тақозоси эканлигини чуқур англаган ҳолда ушбу йўналишда катта ютуқларга эришиш учун барчамиз ҳамжиҳатлик ва якдиллик билан муносиб ҳисса қўшишимиз кераклигига ишонч ҳосил қиламиз.   

10.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг