Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Даут-ота” чегара божхона пости ходимлари томонидан фуқаро Р.М бошқарувида қўшни давлатдан кириб келган “Volvo” русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, автотранспорт воситасининг ён томонига ва тиркамасининг остига хуфиёна тарзда яширилган, дастлабки сўровга кўра умумий қиймати салкам 70 миллион сўмлик, жами 143 дона енгил автотранспорт воситасининг эҳтиёт қисмлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари амалга оширилмоқда.
10.02.2021