Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“DAF”даги 1 миллиард сўмлик дори воситалари фош бўлди
1265
Cифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона идоралари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
“DAF”даги 1 миллиард сўмлик дори воситалари фош бўлди

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Навоий” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Ж.Ж. бошқарувидаги "DAF" русумли юк автомашинаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомашинада оғзаки сўровда айтилмаган ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган умумий қиймати 1 миллиард 58 миллион сўмлик 47 турдаги сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

10.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг