Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ўқув машғулотлари бўлиб ўтди
1197
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, прекурсорлар ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ҳамда ходимларининг малакасини янада ошириш мақсадида, Тошкент вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳамда “Ғишткўприк”, “Навоий”, “С.Нажимов” ҳамда “Яллама” чегара божхона постлари ходимлари иштирокида ўқув машғулот ташкил қилинди.
Ўқув машғулотлари бўлиб ўтди

Ўтказилган ўқув машғулотларида ходимларга гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, прекурсорлар ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг турлари, хизмат вақтида ҳушёр бўлиш, қонунбузилиш ҳолати аниқланганида қай тартибда иш олиб бориш ҳақида тушунтиришлар бериб ўтилди.

Шунингдек йиғилиш иштирокчиларига уларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди.

9.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг