Хусусан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими тезкор ходимлари вилоят ички ишлар органлари ходимлари билан ҳамкорликда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 октябрдаги “Рангли металл парчалари ва чиқиндиларини тўплаш, топшириш ҳамда қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 849-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Сирдарё тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди.
Тезкор тадбир давомида, фуқаро Р.Х. бошқарувидаги “ISUZU” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада, автомашинада умумий қиймати 18 миллион сўмлик 1284 кг. мис ва латун рангли металл парчалари, шунингдек 1 дона қизғиш металдан тайёрланган, тарихий “офтоба” борлиги аниқланди.
Маданият ишлари вазирлигининг Бадиий экспертиза бошқармаси томонидан олинган маълумотларга кўра, 1 дона “офтоба” Хива ҳунармандлари томонидан XIX аср охири - XX аср бошларида мисдан тайёрланганлиги маълум қилинган.
Ҳозирда аниқланган ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
9.02.2021