С.Назаров Президент мурожаатномасида келтирилган муҳим масалаларни ўқиб эшиттирди.
Тадбирда таъкидланганидек, Европа Иттифоқи тузилмалари билан яқин ҳамкорликда мамлакатимизда кенгайтирилган савдо преференциялари – “GSP+” тизимини татбиқ этиш бўйича, муҳим қадамлар ташланди. Ушбу тизим келгусида республикамизда ишлаб чиқариладиган 6 мингдан зиёд турдаги маҳсулотларни Европа бозорига бож тўламасдан олиб кириш имконини беради. Бу, ўз навбатида, биргина тўқимачилик маҳсулотларининг йиллик экспортини 300 миллион долларга ошириш учун шароит яратади.
Янги экспорт бозорларига чиқиш давлатимизнинг энг асосий вазифаларидан бири бўлиб қолади.
Ўзбекистон яқинда Евроосиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи мақомини олди. Ушбу ташкилотга аъзо бўлган давлатлар бозорларида тўлақонли иштирок этиш учун миллий техник тартибга солиш меъёрларини уларнинг талабларига мослаштириш бўйича ишлар жадал олиб борилмоқда.
Келгуси йилда корхоналарга хомашё сотиб олиш ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан 100 миллион доллар ажратилиши маълум қилинди.
Экспорт қилувчиларга чет элда савдо уйлари ва дўконлар очиш ҳамда реклама харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.
Давра суҳбатида Мурожаатномада муҳтарам Президентимиз айтиб ўтганларидек олдимизга мамлакатимизни “Учинчи Ренессанс” пойдеворини барпо этиш ва ушбу мақсад йўлида барчамиз фидойилик намунасини кўрсатишимиз лозимлиги таъкидланди.
9.02.2021